ХОНАДОНБАЙ” УСУЛДА МЕВАЛИ КЎЧАТЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИБ, АҲОЛИ ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ ОЛИМЛАР ЭъТИБОРИДА

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Хонадонбай” илмий лойиҳалар аҳоли томорқаларида юқори даромад олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан ҳам Тошкент туманидаги 10 та хонадонда “Тошкент туманида ин-витро шароитида кўпайтирилган гилоснинг “Кримский-5” пайвандтагида стандарт талабларига мос кўчат етиштириш, кўчатчиликни йўлга қўйиш ва хонадонлар даромадини ошириш” мавзусида бир йиллик инновасион лойиҳа амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида 10 та хонадонга гилоснинг 1500 туп “Кримский-5” пайвандтаги экилиб, парваришланиб август ойида куртак пайванд, феврал ойида эса искана пайванд қилиш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йил баҳор мавсумида лойиҳа иштирокчиси бўлган Гулчеҳра Жалилова хонадонида искана усулда “Кримский-5” пайвандтагига пайванд қилинган “Скина” “Лапинс” гилос навларидан 1400 дона стандарт гилос кўчатлари 2024 йил куз ва 2025 йил баҳор мавсумида сотиш учун тайёрланди. Ушбу кўчатларни ўрта ҳисобда 1 донаси 50 000 сўмдан сотИлганда 70 млн. сўм атрофида даромад олишга эришилади.
“Хонадонбай” лойиҳа доирасида қуйидаги натижаларга эришилади:
- аҳоли хонадонларида томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида гилос кўчатларини етиштиришнинг илмий такомиллаштирилган агротехник тадбирлар тизими ишлаб чиқилади;
- гилос кўчатларини етиштиришда куртак ва искана пайванд усулларининг самарадорлиги ҳамда “Кримский-5” пайвандтаги мос навлар комбинацияси аниқланади;
- стандарт гилос кўчатларини етиштиришда пайвандтаг ва навларнинг тупроқ-иқлим шароитига мослиги ва ноқулай об-ҳаво таъсирига чидамлилиги аниқланади;
- хонадон егалари ва кўчатчиликка қизиқувчи ёшларга гилос кўчатларини илмий такомиллаштирилган технологиялар асосида етиштиришда қўлланиладиган агротехник тадбирлар, пайвандлаш усуллари ва муддати, нав ва пайвандтаг хусусиятлари ҳамда стандарт кўчат етиштириш технологиялари ўргатилади ва стандарт кўчатлар ишлаб чиқарувчилар кўламини кенгайтиришга эришилади.
И. АКБАРАЛИЕВ, академик М.Мирзаев номидаги БУ ва ВИТИ Тошкент илмий-тажриба стансиясининг илмий-ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, “Хонадонбай” лойиҳа раҳбари
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе