Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хонадонбай_илмий_лойиҳалар

Хонадонбай_илмий_лойиҳалар
Янгиқўрғонлик томорқачиларнинг олимлар билан ҳамкорлиги кутилган натижани берди Хабар бериб бораётганимиздек, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажоновнинг ташаббуси билан жорий йилда тизимдаги илмий муассасалар томонидан аҳоли хонадонларида “Хонадонбай” илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида шахсий томорқаларда парвариш қилинган экинларнинг дастлабки натижалари шу кунларда ўзининг натижасини кўрсата бошлади. Хусусан, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги “Булоқбоши” маҳалласида институт лаборатория мудири Камол Маматов раҳбарлигида 22 та хонадонда амалга оширилаётган лойиҳанинг илк натижасини картошка ковланиш жараёнлари акс этган суратлардан ҳам илғаш мумкин. Деҳқон таъбири билан айтганда, ҳосил тўшалиб қолган. Лойиҳа раҳбари Камол Маматовнинг маълум қилишича, олинган ҳосилни 1 гектарга яхлитлаганда ўртача ҳосилдорлик гектарига 70 тоннани ташкил қилади. Ҳосилдорлик чиндан ҳам жуда юқори. Чунки томорқа ерларига Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилган картошканинг “Тошкент эртакиси” ва "Ўзбекистон қизили” номли маҳаллий навларининг юқори авлодли уруғликлари экилган. Юқори ҳосилдорликка эришиш илм ва янгиқўрғонлик томорқачиларнинг бой тажрибаси маҳсули, албатта. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.