Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хонадонбай_илмий_лойиҳалар

Хонадонбай_илмий_лойиҳалар
Томорқачиликда илмий ёндошув Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти томонидан Тошкент вилоятининг Пскент туманидаги “Навоий” маҳалласида аҳоли томорқаларида “Хонадонбай” илмий лойиҳалари амалга оширилмоқда. Лойиҳа иштирокчиларидан бири Асрорхон Абдужабборовдир. У ўз томорқасидаги 2 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, ширин қалампир етиштирмоқда. Илгари иссиқхона оддий плёнка билан ёпилган бўлса, лойиҳа доирасида у инновацион плёнка ва салқинлаштирувчи тўр билан таъминланди. Бу эса иссиқхона ичида ҳароратни барқарор ушлаб туришга ва ўсимлик ўсиши учун қулай муҳит яратишга хизмат қилмоқда. Натижада ҳосилдорлик сезиларли даражада ошди. Институт томонидан лойиҳа доирасида сифатли уруғлик, биостимуляторлар, агротехника воситалари, шунингдек, ўз вақтида берилаётган илмий тавсиялар билан қўллаб-қувватлаш амалга оширилмоқда. Бу омиллар Асрорхоннинг иссиқхонасида баракали ва сифатли ҳосил етиштириш имконини яратди. Мазкур тажриба аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, кичик майдондаги иссиқхоналарда ҳам илмий ёндашув орқали яхши даромад олиш мумкинлигини яққол намоён қилмоқда. Мавзу юзасидан тўлиқ маълумотни юқоридаги видеолавҳадан олишингиз мумкин. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.