ХОРАЗМ

#СЕМИНАР
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДА ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов топшириғига кўра қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Миллий маркази бош директори Алишер Тўраев томонидан тузилган ишчи гуруҳи Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида ҳам семинар ўтказди. Туман ҳокимлиги биносига ҳудуднинг энг илғор фермер, деҳқон хўжаликлари ва агрокластер вакиллари таклиф этилди.
Уларга Тошкент давлат Аграр университети профессорлари Усмон Норқулов, Расул Жумаев ҳамда Муҳаммаджон Умаровлар Пахта агротехникаси ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳосилдорликка эришиш бўйича маълумот бериб ўтди.
Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти лаборатория мудири Шавкат Амантурдиев эса ғўза уруғчилиги, янги навлар, бирламчи ва элита уруғ етиштириш бўйича ўз тавсияларини берди.
АКИС УЗБЕКИСТАН