ХоразмАКИС

Миллий маркази Бош директори Алишер Тўраев Хоразм вилояти Агрохизматлар маркази ва Илмий тадқиқот институтларининг Хоразмдаги ИЦлари дала майдонларида бўлди
Профессор Алишер Тўраев дала тажриба майдонларига экилган соя ўсимликлари навлари билан танишди. Уларни айнан Хоразм вилояти иқлими шароитига тўла мос келиши, тозалигини сақлаган ҳолда экиш учун тавсияномалар тайёрлаш сингари масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Шунингдек, соянинг янги навлар сонини янада кўпайтириш, навларни танлашда уларнинг ҳосил массасининг кўплигига, юқори озиқабоблиги, тез пишиши, сувга бўлган талаби ва энг муҳими шўрланган тупроқларда яхши ўсиб ҳосил берадиган навларни танлаш кераклиги ҳақида қатор топшириқ ва вазифаларни бериб ўтди.
Алишер То'раев расмий телеграм канали