Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хоразмда илк бор Хитой селексиясига мансуб кузги буғдой нави синовдан ўтказилмоқда

Хоразмда илк бор Хитой селексиясига мансуб кузги буғдой нави синовдан ўтказилмоқда
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Хоразм илмий тажриба стансиясида Хитой селексиясига мансуб кузги буғдойнинг “Гулитен-1” нави илк бор экологик синовдан ўтказилмоқда. “Гулитен-1” навининг вегетация даври 246 кунни, 1000 дона дон вазни эса 52,5 граммни ташкил қилади. Ушбу кўрсаткичлар навнинг юқори ҳосил шакллантириш имкониятига эга эканини кўрсатади. Айни пайтда илмий-тажриба стансия олимлари томонидан нав устида кенг қамровли фенологик кузатувлар, биометрик ўлчовлар ҳамда агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Синов жараёнида ўсимликнинг иқлим шароитига мослашувчанлиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги, ҳосилдорлик кўрсаткичлари ҳамда дон сифати таҳлил қилинмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур навни Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш орқали келгусида юқори ва сифатли ҳосил олиш имконияти кенгаяди. Синов натижалари ижобий баҳоланса, навни ҳудудда кенг жорий этиш режалаштирилган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.