Хорижий “ХиниуЗАО -78” навининг ўсиш жараёни кўздан кечирилди

Бухоро вилояти Олот тумани “Олот Коттон Клустер” МЧЖ да 930 гектар ер майдонида, шундан 730 гектар очиқликда, 200 гектар плёнка остига чигит экиб, парвариш қилинмоқда. Ҳудуднинг 500 гектарига Хитойдан келтирилган “ХиниуЗАО -78” навли чигит экилган. Ғўзани ўсиб ривожланиши яхши, биостимуляторлар орқали суспензия ўтказилмоқда. Вилоят ҳокими Б.Зарипов бошчилигида пахтачилик кенгаши ва ишчи гуруҳи аъзолари дала майдонига келиб, навнинг ўсиши ва ривожланишини кўздан кечиришди. Мутахассислар ғўзанинг айни кунлардаги парваришида эътибор қаратилиши муҳим бўлган жиҳатларга тўхталиб, тавсиялар беришди.
Ҳудудда давлат раҳбарининг ер майдонининг ҳар бир қаричидан оқилона ва самарали фойдаланиш орқали деҳқончилик маданиятини кўтариш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда қўшимча даромад олиш бўйича кўрсатмаларига мувофиқ бу ерда дала атрофларига ток ва тут кўчатлари ўтқазилиб, дала маданиятига ҳам эътибор қаратилмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг:
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе