Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хорижий_ҳамкорлик

Хорижий_ҳамкорлик
РОССИЯ БИЛАН ЎСИМЛИКЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ҚЎШМА ТАДҚИҚОТЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ Хабар бераётганимиздек, 25-29 июн кунлари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигида бир гуруҳ олимлардан иборат делегация Россия Фанлар академияси тизимидаги бир нечта илмий муассасалар фаолияти билан яқиндан танишиб, истиқболли келишувларга эришиб қайтди. Шулардан бири К.А.Тимирязев номидаги Ўсимликлар физиологияси институти бўлиб, айни йўналишда тадқиқотлари йўлга қўйиш, шу жумладан биотехнологик тадқиқотларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича музокара бўлиб ўтди. Институт жамоаси делегация аъзоларини институт тарихи, илмий фаолияти ҳамда лабораториялар билан яқиндан таништириб, томонлар келгусида халқаро илмий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишиб олдилар. Учрашув якунида Россия Ўсимликлар физиологияси институти ҳамда Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу келишув орқали кадрлар алмашинуви ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.