Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хорижий_ҳамкорлик

Хорижий_ҳамкорлик
ОЛИМЛАРНИНГ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИГА ТАШРИФИ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ Жорий йилнинг 25-29 июн кунлари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигида бир гуруҳ олимлардан иборат делегация Россия Фанлар академияси тизимидаги бир нечта илмий муассасалар фаолияти билан яқиндан танишиб, истиқболли келишувларга эришиб қайтди. Делегация аъзоларининг илк ташрифи А.М.Прохоров номидаги Умумий физика институти федерал илмий муассасаси бўлди. Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов институт директори Сергей Гарнов билан: —физикага оид янги технологияларни қишлоқ хўжалигига қўллаш; —плазма технологиялар асосида маҳаллий ғўза навлари ҳосилдорлигини ошириш  ва уларнинг стрес омилларга чидамлилигини кучайтириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш; —мазкур институт томонидан ишлаб чиқаришга реализация қилинаётган "лазер" ёрдамида ўсимликлар физиологиясини таҳлил қилиш, улардаги касаллик ва зараркунандаларни реал вақт режимида, ўта тезкор аниқловчи техникани ишлаб чиқиш ҳамда уни қишлоқ хўжалигига қўллаш борасида келишиб олинди. Эслатиб ўтамиз, мазкур институт билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга амалга оширган давлат ташрифи муносабати билан ташкил этилган "Россия-Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги Б2Б учрашуви"да ҳамкорлик меморандиуми имзоланган эди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.