Хорижий_тажриба

Аграр соҳа илмини ривожлантиришда хориж тажрибаси
Эътибор бераётган бўлсангиз, сўнгги пайтларда Миллий марказ том маънода аграр соҳа илмининг генераторига айланмоқда. Боиси Миллий марказ раҳбариятининг ташаббуслари илмий-тадқиқот институтларидаги илмий жараёнларни жонланишига қувват беряпти, десак муболаға бўлмайди. Масалан, сўнгги пайтларда тизимли ўтказилаётган “Докторантлар куни”, “Драйвер илмий лойиҳалар муҳокамаси” каби тадбирлар илмий фаолиятда ўзининг ижобий натижасини беряпти. Яқиндан бошлаб “Чет эл илғор тажрибаларини илм-фанга жорий этиш” мавзусида ўтказилаётган семинарларда хорижда тажриба ошириб келган олимлар билан илмий суҳбатлар ташкил этилмоқда.
⌛Бугун ушбу мавзудаги семинарда Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари иштирок этди. Институт бўлим бошлиғи Жуманазар Исмоилов уч нафар ҳамкасби билан Хитой халқ Республикаси Пахтачилик тадқиқот институти – Институте оф Коттон Ресеарч (ИКР) билан Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ўртасида тузилган меморандумга асосан Хитой халқ Республикаси Пахтачилик тадқиқот институти (ИКР) да хизмат сафарида орттирган тажрибалари ва илмдаги янгиликларни ўз тақдимотида баён қилди.
Семинарда Миллий марказ жамоаси ва зоом платформаси орқали илмий муассасалар ходимлари иштирок этди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе