Хорижий_тажриба

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказига Туркиянинг Шарқий Ўрта Ер денгизи қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти илмий ходими, селексионер олим доктор Айше Нуран Чил хоним ташриф буюрди. Айше хоним бугунги кунда Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда кунгабоқар ва ерёнғоқ селексияси устида илмий изланишлар олиб бормоқда. Шу боис ташриф давомида мутахассис Миллий марказнинг Юқоричирчиқ туманида жойлашган тажриба даласига экилган кунгабоқар ва ерёнғоқнинг ўсиш жараёнини мутахассис сифатида кўздан кечириш учун таклиф этилди.
Бу ерга келгусида гибрид нав яратиш мақсадида ерёнғоқнинг ўзбек ва хитой навлари аралаштириб экилган (ўзбек навининг мағзи майдароқ хитой навининг мағзи эса нисбатан йирикроқ).
Мутахассис биз билан суҳбатда бу ердаги экинларнинг ривожланиш ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе