Хотира бор экан – миллат барҳаёт”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч”

Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради.
Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг Касаба уюшмаси томонидан “9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан институтда узоқ йиллар меҳнат қилиб нафақага чиққан “меҳнат фахрийлари” ҳолидан хабар олинди.
Кексаларимиз ўтган фаолият йилларни эслаб, бугунги кунга шукроналар айтишди. Юртимизга тинчлик-хотиржамлик деҳқончиликларимизга қут-барака тилаб дуога қўл очишди.
Ташриф давомида дилдан суҳбат қилиниб, институт томонидан тайёрланган совғалар топширилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе