Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хуштаъм ва шифобахш анжир: мева дарахтини экиш ва етиштиришга оид тавсиялар

Хуштаъм ва шифобахш анжир: мева дарахтини экиш ва етиштиришга оид тавсиялар
Томорқада экишга тавсия этиладиган анжир навлари: Кадота, Қора-анжир, Кремский. Анжир кўчатини экишдан аввал томорқа яхшилаб текисланиши билан бир қаторда озиқ моддалар (гўнг, чиринди, фосфорли, калийли ва азотли ўғитларни солиб) ер чуқур ҳайдалади. Анжирни экиш схемаси – 5×4 метрда, 50×50 см бўлган чуқурга экилади, экиш муддати – эрта баҳор. Кўчатни экишдан олдин тайёрлаб қўйилган шалтоққа (янги мол гўнги тупроқ билан 1:1 нисбатда аралаштирилиб, қаймоқсимон масса тайёрланади) ботириб олинади сўнгра экилади. ℹЭкилгандан сўнг, ҳар бир ниҳол тагига сув қуйилади, бунда тупроқ зичланиб, кўчат яхши кўкаради. Экинлар тупроқ намлигига қараб суғориб турилади. ℹАнжирни парваришлаш: Анжир қишда кўмиладиган субтропик экин тури ҳисобланиб, унга бутасимон қилиб шакл бериш, уни кўмишни қулайлаштиради. Бунда асосий 3-4 та йирик шох қолдирилади. Қишдан чиққан анжир туплари новдаларини 1/3 қисмига қисқартирилади. Томорқадаги анжир тупларига соф ҳолда 250-300 грамм азотли, 200-220 грамм фосфорли ва 180-200 грамм калийли ўғитлар солиниши тавсия қилинади. Азот ўғити иккига бўлиниб, 30-40 фоизи кузда, қолгани апрел ва июл ойларида тенг миқдорда солинади. Ҳар 2-3 йилда ўртача 50-60 кг чириган гўнг солиш ҳосилдорликнинг ошишига ижобий таъсир этади. Бўз тупроқларда анжирга ўсиш даври мобайнида 6-10 марта, шағалли ерларда 10-12 маротаба суғорилади. Анжир мевалари ёзнинг ўрталарида пишиб етилишни бошлайди. Мевалар банди билан узилса, улар сифатини бузмай, узоқроқ сақланади. Пишиб кетган мевалар вақтида териб олинмаса шохида қуриб қолади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.