Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Яна бир ҳамкорликдаги лойиҳанинг илк натижаси

Яна бир ҳамкорликдаги лойиҳанинг илк натижаси
Жанубий Кореялик ҳамкорлар билан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги илмида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири – Корея технологиясига асосланган замонавий иссиқхоналар мажмуасидир. Замонавий иссиқхоналарда маҳаллий олимлар ва кореялик мутахассислар ҳамкорлигида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилган қулупнайнинг "Тонг ифори" нави етиштирилмоқда. Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов лойиҳанинг илк натижалари билан бевосита танишди. У қулупнай етиштириш жараёнини, технологияларни ва маҳсулот сифатини юқори баҳолади. Шуҳрат Отажонов, шунингдек, қулупнайнинг ўзига хос ширíн ифори, бетакрор таъми ва чиройли кўринишга эга эканлигини таъкидлади. У, бу маҳсулотни экспортбоп сифатида юқори баҳолади ва уни халқаро бозорга чиқариш имкониятларини қайд этди. Бу каби лойиҳалар нафақат ҳосил етиштиришни, балки илм, технология ва тажриба алмашишни ҳам таъминламоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.