Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Яна бир муҳим, эътибор қаратиш зарур бўлган масала – гўшт ва сут маҳсулотларини кўпайтириш.

Яна бир муҳим, эътибор қаратиш зарур бўлган масала – гўшт ва сут маҳсулотларини кўпайтириш.
Келгуси йилда четдан 100 минг бош қорамол ва 200 минг бош қўй-эчки олиб келинади. Пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларга ўз ерида чорвачиликни йўлга қўйиш учун 20 сотихгача жойда енгил конструксияли бино қуришга рухсат берилади. Импорт қилинган наслдор қорамол ва бир кунлик жўжа учун субсидия ажратиш тартиби яна 5 йилга узайтирилади. Чорвачилик лойиҳалари учун кейинги йил Жаҳон банки ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасидан олиб келинган ресурслар ҳисобидан 157 миллион доллар йўналтирилади. Ушбу маблағлар чорвадорларга 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан 17 фоиздан берилади. Бунга қўшимча ЖИКАдан 150 миллион доллар, Осиё тараққиёт банкидан 60 миллион доллар жалб қилинади. Бу маблағларни самарали ишлатиб, келгуси йилда 5 триллион сўмлик 1 мингта лойиҳани ишга тушириш, Франсия тажрибаси асосида 167 та туманда 340 та гўшт ва сут йўналишидаги 50-60 бошли кичик чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.