Янги нав

Беҳининг янги экспортбоп нави
Беҳининг ушбу нави Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Фарғона илмий тажриба стансиясида яратилиб, давлат реестрига киритлган 31 та беҳи навидан "Изобелная" нави билан солиштирилди.
Тадқиқотлар якунида иккала нав мутахссислар томонидан дегустациядан ўтказилди.
“Олмабеҳи” нави ҳар томонлама талабга жавоб бериши, унинг таъми, сувлик даражаси ҳамда касалликка чидамли эканлиги инобатга олиниб, ижобий хулосалар берилди.
Беҳининг “Олмабеҳи” навида ёппасига пишиш сентябр ойининг учинчи ўн кунлигида кузатилади. Беҳизорларни кучли зарарлайдиган бактериал куйиш касаллигига бардошли. Юқори ҳосилли нав, унумдорлиги паст ерларда ҳар гектарига 200 сентнердан ҳосил беради. Ҳўл меваси ҳамда шарбатлари истеъмол қилинади. Қайта ишлаш корхоналарида мураббо, шарбатлар тайёрланади.
Соҳага оид энг ишончли ва илмий асосга эга маълумотларни бизнинг каналдан топишингиз мумкин.