Янги нав

Аграр соҳа олимларидан боғбонлар учун туҳфа
Гап шундаки, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Фарғонадаги илмий тажриба стансиясида беҳининг янги "Олмабеҳи" нави яратилди.
Ушбу нав бошқа навлар билан солиштирилганда ўзининг ижобий хусусиятларини намоён этган. Ушбу нав хусусиятлари ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Факт 24" информацион дастурида ҳам лавҳа эфирга узатилди.
Лавҳани расмий телеграм каналимизда ҳам тамоша қилишингиз мумкин.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz