Янги Ўзбекистон” газетасининг 12-май сонида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг “Риёсиз сўзлар” номли публицистик мақоласи эълон қилинди.

Унда Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик суръати, халқимизнинг фидокорона меҳнати, айниқса пахтачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган тарихий ўзгаришлар чуқур мушоҳада ва самимий эътироф билан ёритилган.
Муаллиф бугунги тараққиёт манзараларини кузатар экан, кеча ва бугун ўртасидаги улкан тафовутни ҳаётий мисоллар орқали тасвирлайди. Айниқса, пахтачиликдаги юксак натижалар, ерга меҳр ва меҳнатга садоқат эвазига эришилаётган ютуқлар бадиий-публицистик руҳда ифода этилган.
Мақола ўқувчини Янги Ўзбекистоннинг бугунги қиёфаси, халқимизнинг яратувчан қудрати ва эртанги кунга бўлган мустаҳкам ишончи ҳақида чуқур мушоҳадага чорлайди.
Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм