Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЯНГИ ҚОВУН НАВИ ЯРАТИЛДИ

ЯНГИ ҚОВУН НАВИ ЯРАТИЛДИ
Унга “Ифтихор” деб ном берилиб, 2024-йилда Интеллектуал мулк марказининг НАП458-сон патенти билан селексия ютуғи сифатида эълон қилинди. Ушбу нав Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан яратилди. Нав ўртапишар, ўсув даври 80-85 кун. Меваси шарсимон, кичик ҳажмли, вазни 1,0-1,8 кг. Мева юзаси текис, ранги яшил сариқ, қизғиш юлиқ доғлари бор. Пўсти қаттиқ, тўлиқ тўрли. Эти қалинлиги ўрта, ов тусли, тиғиз, майин, ширин. Қанд модда миқдори 12,1%. Хосилдорлиги 21-23 т/га. Ун шудринг касаллигига чидамли. Нав муаллифлари: М.У.Халимова – қ.х.ф.н., Р.А.Низомов – қ.х.ф.д., профессор, Р.А.Хакимов – қ.х.ф.н., С.М.Садуллаев - қ.х.ф.ф.д. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.