Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Янги технология асосида кўсак қурти ва гирбецитга чидамли маҳаллий ғўза навлари яратилмоқда

Янги технология асосида кўсак қурти ва гирбецитга чидамли маҳаллий ғўза навлари яратилмоқда
Бугунги кунимизни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Бухоро вилоятидаги илмий-тажриба стансияси фаолияти билан яқиндан танишиш билан бошладик. Айтиш мумкинки, ушбу стансияда фаолият кўрсатаётган олимлар томонидан яратилган ғўза навлари мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида экилиб, мўл ҳосил олинмоқда. Ҳаттоки бу стансияда яратилган ғўзанинг “Бухоро 6” нави халқаро даражада эътироф этилиб, Ливерпул биржасида эталон сифатида қабул қилинган эди. Стансияда бугун ҳам илмий-тадқиқот ишлари қизғин кетмоқда. Бу йил илк бор умумий ғўза майдонининг 10 фоизида хорижий ғўза навлари экилиб, парваришланди. Бунинг учун четдан 18 та ғўза нави олиб келинди. Ушбу навлар ичидан 3 таси вегетация давомида бизнинг тупроқ-иқлим шароитимизга мос келишини намоён қилди. Ушбу илмий-тажриба стансияси тажриба далаларида ҳам Хитой селексиясига мансуб “Хин Ли Зао 78” ва "Чунтай -2” нави маҳаллий ғўза навлари билан чатиштирилиб, хорижий навлардаги кўсак қурти ва гербидсидга чидамли генлар ўтказилмоқда. Ушбу жараённинг муваффақиятли амалга оширилиши натижасида ўзимизнинг маҳаллий навларнинг имконияти ошади. Шуҳрат Отажонов |Расмий канали

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.