Янги Тошкентда ҳар ой очиқ мулоқот ўтказилади

“Қурилиш соҳаси бўйича ўзгаришлар бўлди десак, лойиҳалаштириш бўйича, архитектура бўйича шошилмадик, очиқ гап, изландик. Лекин ҳали ўрганишимиз керак бўлган нарсаларимиз жуда кўп.
Қурилишнинг энг катта маъно-мазмуни бир нарсага боғлиқ. Бизга 100 йилдан кейин ҳам одамлар тўғри баҳо бериши керак”, — деди Президент.
Президентимиз Янги Тошкентнинг мастер режаси мукаммал шаҳар қуриш учун ишлаб чиқилганини, бироқ у сармоядорлар ташаббусига тўсиқ бўлмаслиги кераклигини таъкидлади. Агар ўзига хос лойиҳа шаҳар манфаатига хизмат қилса, лот майдони ёки обект турини ўзгартириш ҳақидаги таклиф қўллаб-қувватланиши лозимлиги қайд этилди.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official