Янги_нашр

“Зарбулоқ” соя навини етиштириш бўйича тавсиялар нашр этилди
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Мойли ва толали экинлар илмий-тажриба стансияси томонидан Соянинг “Зарбулоқ” навини етиштиришда илғор агротехнологиялар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мазкур тавсияномада экиш муддати, уруғлик материалини тайёрлаш, минерал ўғитларни қўллаш, суғориш тартиби, бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш, шунингдек ҳосилни йиғиб-териб олиш ва юқори сифатли ҳосил етиштириш бўйича амалий тавсиялар жамланган.
“Зарбулоқ” нави ўзининг юқори ҳосилдорлиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги, эртапишарлиги, оқсил ва мой миқдорининг юқорилиги билан аҳамиятлидир.
БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ!
ЎГРИТИ ахборот хизмати
Телеграм Инстаграм
Факебоок ЁуТубе WЕБ