янги_нав

#деҳқонлар_учун_тавсия
КУЗГИ ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ “ЗИЛОЛ” НАВИ
Нав ўртапишар бўлиб, 200-206 кунда пишиб етилади.
Ўрта бўйли (100-105 см), ётиб қолишга чидамли. Биологик дуварак. Мелянопус тур хилига мансуб.
Совуққа чидамлилиги ўртача. Қурғоқчиликка чидамли, сариқ ва қўнғир занг, чанг ва қаттиқ қоракуя касалликларига ўта бардошли. 1000 та дон вазни 42-44 г.
Экиш: Суғориладиган ерларида кузги ва баҳорги муддатда экиш тавсия этилган.
Экиш меъёри гектарига 5 млн. дона, тоғ олди ҳудудлари учун 4.0 млн унувчан уруғ ҳисобида белгиланади.
Озиқлантириш: Суғориладиган майдонларида соф ҳолдаги Н180; П90; К60 кг/га меъёрида озиқлантириш тавсия этилади.
Суғориш: Нав сувсизликка чидамли бўлиб, ўсув даврида 3-мартагача суғориш мақсадга мувофиқ.
Жорий қилинган манзил ва майдон: Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент, Жиззах ва Наманган вилоятларида экиб келинмоқда.
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти селексионер олимлари томонидан яратилган.