Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

янги_нав

янги_нав
#деҳқонлар_учун_тавсия Баҳорги юмшоқ буғдойнинг "Парвоз" нави "Парвоз" нави эрта пишар бўлиб, 100-110 кунда пишиб етилади. Ўрта бўйли (86,4-91,3 см), ётиб қолишга чидамли. 1000 та дон вазни 42,5-43,8 г ни, дон натураси 812,4-815,2 г/л ни, оқсил миқдори 15,1-15,7 фоизни, клейковина миқдори 29,7-30,4 фоизни ташкил этади. Янги баҳорги буғдой нави иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамли, паст даражада сариқ занг касаллиги билан касалланади. Чанг ва қаттиқ қоракуя касалликларига чидамли. Республиканинг сувли ерларида баҳорги муддатда экиш тавсия этилади. Юқори агротехника шароитида гектаридан ўртача ҳосилдорлиги 40-45 сентнерни ташкил этади. Озиқлантириш меъёри: (соф ҳолда Н-180, П-90, К-60 кг/га) тавсия этилади. Суғориш: Нав сувсизликка чидамли. Баҳорги вегетация даврида 3 марта суғорилади. Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти селексионерлари томонидан яратилган бўлиб, Нав синаш марказига 2020-йилда топширилган.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.