Янгилик

#Интродуксия
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР ГУАР ЎСИМЛИГИ ЭКИЛМОҚДА
Ушбу ўсимлик асосан Ҳиндистон, Покистон ва АҚШда кўп экилади. Ўсимликдан олинадиган маҳсулотлар озиқ—овқат саноати учун қимматли хом ашё бўлса, пояси чорвачилик учун оқсилга бой озуқа саналади.
Ундан олинадиган маҳсулотларга жаҳон бозорида эҳтиёж катта. Мисол учун Россия Федерацияси Ҳиндистондан катта миқдорда гуар ўсимлигини импорт қилади. Демак, мамлакатимизда гуар ўсимлигини интродуксия қилиш ва етиштириш истиқболли.
⏩Айни мақсадда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Мойли ва толали экинлар илмий-тажриба стансиясининг тажриба даласига экилди. Бу ҳақда институт директори ўринбосари Ҳамидулла Ҳасанов интервю берди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | ™Факебоок | Ёутубе