Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Янгилик

Янгилик
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи марказ фаолият бошлади Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудида Ўзбекистон ва Уммон султонлиги ҳамкорлигидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати учун муҳим бўлган янги хизмат марказининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу марказ бош офиси Уммонда жойлашган “Атяб Интернатионал Сервикес” ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали сифатида ташкил этилди. “Атяб Интернатионал Сервикес” қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида мингга яқин турдаги хизматларни қамраб олади. Ташкилот лабораториялари халқаро аккередитациядан ўтказилган бўлиб, лабораториялар имкониятлари қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибидаги барча моддаларни аниқлаш имконини беради. Айтиш мумкинки, ушбу марказ Ўзбекистондаги импорт ёки экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг сифат даражасини юқори аниқликда таҳлил қилувчи илк хизмат кўрсатиш марказидир. Ушбу марказда тадбиркорлар учун катта қулайлик яратилган. Эндиликда экспорт билан шуғулланадиган тадбиркорлар экспорт қилинадиган маҳсулотлар учун жаҳон бозорида талаб қилинадиган сертификатларни ушбу марказдан олишлари мумкин. Марказнинг очилиш маросимида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, Уммон султонлиги вакиллари, дипломатлар ва Агрохизматлар марказлари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.