Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Япония тажрибаси: Аграр соҳада инновацион ёндашувлар муҳокама қилинди

Япония тажрибаси: Аграр соҳада инновацион ёндашувлар муҳокама қилинди
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларни амалиётга жорий этиш юзасидан навбатдаги “Касбий маърифат соати” ўтказилди. Мазкур тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази бош мутахассиси Абдуллохон Шукуров маъруза билан иштирок этди. У Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги — ЖИКА томонидан ташкил этилган ва Япония давлатида саккиз ой давом этган ўқув-семинар доирасида ўрганилган илғор тажрибалар ҳақида батафсил маълумот берди. Маърузада кичик фермер хўжаликларининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган сабзавотчилик технологиялари, замонавий агротехник ёндашувлар, ресурсларни тежовчи усуллар ҳамда ҳосилдорликни оширишга хизмат қилувчи инновацион ечимлар муҳокама марказида бўлди. Шунингдек, тақдимот давомида кичик фермерлар билан ишлашда таълим–амалиёт–натижа занжирининг муҳимлиги, фермерларнинг бозорга йўналтирилган ишлаб чиқаришга тайёрланиши ҳамда инновацияларни ҳудудий шароитларга мослаштириш масалалари ёритиб берилди. Таъкидланганидек, Япония тажрибасини Ўзбекистон шароитида татбиқ этиш қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш, фермерлар даромадини кўпайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.