Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Япониянинг йирик уруғчилик компанияси делегацияси Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида

Япониянинг йирик уруғчилик компанияси делегацияси Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида
Япониянинг Мураками Сеед Ко., Лтд. компанияси вакиллари — компания Директори Такаши Суеда ҳамда Рё Сасаки бошчилигидаги делегация Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. Ташрифнинг асосий мақсади — қишки горох етиштириш ва унинг уруғчилик тизимини йўлга қўйиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдан иборат бўлди. Учрашув давомида қишки горохнинг истиқболли селексия ва уруғлик материалларидан фойдаланиш, уларни маҳаллий тупроқ-иқлим шароитида ўрганиш ҳамда келгусида сифатли уруғлик етиштириш тизимини шакллантириш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.