Яшил ҳафталик — 2024: Германиянинг Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Хабар бериб бораётганимиздек, Германиянинг Берлин шаҳрида "Яшил ҳафталик — 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма доирасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Германиянинг Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Германия ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, қишлоқ хўжалигида илм-фан истиқболлари, икки томонлама ҳамкорликнинг "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ҳамда бу борада ишчи гуруҳ тузиш масалалари учрашувнинг асосий муҳокама мавзусига айланди.
Кўргазма давом этади...
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм