"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тизим ташкилотлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишда фаоллик кўрсатишмоқда.
Жумладан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Мойли ва толали экинлар илмий тажриба стансияси жамоаси ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда.
Олимлар жамоаси дала ва бинолар атрофига жами 10 000 дона манзарали, мевали экинлар ва узум кўчатлари экишни режалаштиришган. Бугунгача стансия ходимлари томонидан 5 минг тупдан зиёд кўчат экилди. Айни пайтда ҳам кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда.
#яшил_макон
WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм