Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқандда амалий ишлар давом этмоқда

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқандда амалий ишлар давом этмоқда
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, хусусан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят ташкилотлари ташаббуслари билан Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида мевали ва манзарали дарахтлар экилмоқда. Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тизимидаги Қоракўлчилик ва чўл экологиясди илмий-тадқиқот институтининг жамоаси ҳудудларни кўкаламзорлаштириш мақсадида манзарали дарахт кўчатларини экмоқда. Илмий тадқиқот институти жамоаси 400 туп қайрағоч экишни режа қилган. Ҳозирда амалий ишлар давом эттирилиб, ер майдонига агротехник ишлов бериш ҳамда агротехник меъёрлар асосида кўчатларни экиш ишлари якунига этказилди. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.