Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Яшил_макон

Яшил_макон
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – амалда Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси баҳорда Бўстонлиқ туманида ташкил қилинган "Олимлар боғида" кўчатларни суғориш тадбирини ўтказди. Ушбу боғда 2500 туп мевали дарахт кўчатлари экилган. Тоғ ён бағирларидаги ниҳолларни суғориш осон иш эмас, албатта. Шу боис махсус техникалардан фойдаланилмоқда. Зотан ёз фаслининг жазирамасидан асраб қолинган ҳар бир ниҳол келгусида яшилликнинг бир бўлагига айланади. Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов ушбу жараёнда академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ туманидаги илмий-тажриба стансиясида ноёб мевали дарахт турлари устида ўтказилаётган тадқиқот ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Илмий-тажриба стансияси мутасаддиларига ҳудудни ободонлаштириш ва илмий натижадорликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.