Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

яшил_макон

яшил_макон
Айни кунларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси қизғин паллага кирган. Хусусан, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси муносабати билан Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг марказий технопарк майдонида ҳашар ўтказилди. Жамоавий ҳашар тадбирида институтнинг ҳар бир ходими фаол иштирок этди. Уюшқоқлик билан ўтказилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида ҳудуддаги ариқлар тозаланиб, лимонзордаги кўчатлар ҳамда мевали дарахтларга шакл берилди, шунингдек, ҳудуд атрофида экилган янги мевали ва манзарали кўчатлар эса оқланди. Маълумот учун, Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланганига 2 йил бўлди. Жорий йилнинг кузги дарахт экиш мавсуми 25-октабрдан 1-декабргача давом этади. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.