Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Яшил_макон

Яшил_макон
Ҳар бир туп кўчат эътибор марказида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда унинг Тошкент вилоятида жойлашган илмий-тадқиқот муассасалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган экологик тадбирлар изчил давом этмоқда. Жумладан, академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ илмий-тажриба стансияси ҳудудида 5,5 гектар майдонда яратилаётган боғда кўчатларни суғориш ва парваришлаш ишлари тизимли йўлга қўйилган. Ёз фаслидаги жазирама иссиқлар шароитида ҳар бир кўчатнинг бардавом ўсиши ва ривожланишини таъминлаш мақсадида зарур агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда. Тизимдаги илмий муассасалар жамоалари ҳар ҳафта уюшқоқлик билан суғориш ишларини амалга оширмоқда. Миллий марказ тизимидаги Толали экинлар илмий-тадқиқот институти жамоасининг бу борадаги бугунги фаол иштироки алоҳида эътирофга лойиқ. Институт ходимлари тоғ ён бағирларида экилган кўчатларни бугунги иссиқ об-ҳавода ўз вақтида суғориш ишларини амалга ошириб, боғ барпо этиш жараёнига амалий ҳисса қўшдилар. Бундай тадбирлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошришда муҳим омил саналади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.