яшил_макон #кочат_екиш #умуммиллий_лойиҳа

Республика миқёсида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” муносабати билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан дарахт кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида “Тажриба хўжалиги” ҳудудига 800 тупдан ортиқ терак ва павловния каби манзарали дарахт кўчатлари экилди ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Тадбирда институт раҳбарияти, лаборатория раҳбарлари, таянч докторантлар ҳамда техник ходимлар фаол иштирок этди.
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази томонидан Янгийўл тумани Эпкенди МФЙда жойлашган синов-тажриба ҳудудида ободонлаштириш ишлари ўтказилиб, 200 дан ортиқ (80 туп олма, 20 туп ўрик, 20 туп узум, 20 туп жийда, 30 туп нок ва 40 туп гилос) мевали дарахт кўчатларини экиш амалга оширилди.