Яшил_макон

Яшил макон: Тошкент–Оҳангарон йўли бўйи янада яшилликка бурканади
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили баҳор ва куз мавсумида юртимиз бўйлаб кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом этмоқда. Бу эзгу ташаббус туфайли шаҳар ва қишлоқларимиз тобора гўзал кўринишга кириб, мамлакатимиздаги яшил ҳудудлар майдони йил сайин кенгайиб бормоқда.
Шу маънода айтганда. бугун Тошкент–Оҳангарон йўли бўйида ўтказилган дарахт экиш тадбири ҳам бу борадаги эзгу ишларнинг бир кўринишидир. Унда қатор вазирлик ва идоралар билан бир қаторда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда унинг тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари жамоалари ҳам фаол иштирок этдилар.
Кўнгиллилар томонидан йўл бўйидаги қарийб 1500 метр масофада сув кам талаб қиладиган манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу ташаббус нафақат экологик барқарорликни таъминлаш, балки атроф-муҳитни обод ва соғлом сақлашга ҳам хизмат қилади.
Ташкилотчилар таъкидлаганидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси нафақат ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, балки аҳолида, айниқса ёшларда табиатга меҳр ва экологик маданиятни оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | ЁуТубе