яшилқувват

Миллий марказ тизимидаги илмий муассасалар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг ижроси изчиллик билан амалга ошириляпти.
Маълумотларга кўра бугунга қадар тизим ташкилотларида 51 та 203 кБтга тенг қуёш панеллари ўрнатилди.
Жумладан, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти биносида 10 кВт лик қуёш панеллари ўрнатилди.
Институт директори Рустам Низомов жамоа орасида биринчилардан бўлиб, Қибрай тумани, Университет кўчасида жойлашган хонадонида қуёш панелларини ўрнатган.
Шунингдек, институтнинг Илмий тажриба стансиялари раҳбарлари Баҳриддин Юсупов, Шермуҳаммад Аминов, Комил Ўразбоев, Нусрат Тўраев, Музаффар Арамов, Санъат Қалантаров ва Шерзод Ашуровлар ҳам ўз хонадонларига қуёш панелларини ўрнатишган.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ