Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича инновацион ёндашувлар

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича инновацион ёндашувлар
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти томонидан сўнгги йилларда илмий-инновацион ёндашувлар орқали ер ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда. Жумладан, турли иқлим шароитларида ғалладан кейин қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, бир йилда икки марта ҳосил олиш, ҳосилдорлик ва тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу изланишлар институтнинг Навоий вилоятидаги илмий-тажриба стансияси далаларида ҳам муваффақиятли синовдан ўтказилмоқда. Тажриба тариқасида 5 гектар майдонга экилган кузги юмшоқ буғдойнинг ўта эртапишар “Ултра” навидан ҳар гектаридан 60 сентнердан ортиқ дон ҳосили олинди. Аҳамиятлиси, ушбу навнинг жадал вегетацияси туфайли у май ойининг иккинчи ўн кунлигида йиғиб олинди. Буғдойдан бўшаган ерга 19-май куни такрорий экин сифатида ғўзанинг “С-01” навидан экилди. Айни вақтда ғўзалар қийғос гуллаб, ҳар бир пояда 3–4 тадан кўсак шаклланган. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шунингдек, янги навлар селексияси орқали ернинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш имконияти ортмоқда. Бу эса институт томонидан жорий этилаётган илмий-инновацион ёндашувларнинг амалдаги натижасидир. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.