Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ердан унум, илмдан натижа: аграр соҳада эришилган натижалар ва келгуси режалар муҳокама қилинди

Ердан унум, илмдан натижа: аграр соҳада эришилган натижалар ва келгуси режалар муҳокама қилинди
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказида ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш аграр соҳанинг келажагига оид долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди. Видеоконференсалоқа тарзида ташкил этилган мажлисда вазирлик раҳбарияти, тегишли департамент ва бошқармалар бошлиқлари, илмий-тадқиқот институтлари, ҳудудий тажриба стансиялари раҳбарлари ҳамда аграр йўналишдаги олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди. Йиғилишни бошқарган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов очиқ мулоқот руҳида фикр юритди. У илмий тажриба стансияларидаги ер майдонларидан самарали фойдаланилмаётганига алоҳида эътибор қаратиб, бунинг аграр тармоқ ривожига салбий таъсири ҳақида тўхталди. Шунингдек, илмий ходимлар ва тадқиқотчилар учун муносиб шароит яратиш борасидаги ишлар ҳали кутилган натижани бермаётгани, бунинг оқибатида илм билан амалиёт ўртасида узилиш юзага келаётгани таъкидланди. ℹИброҳим Абдураҳмонов шундай деди: “Мамлакат аҳолиси деярли 40 миллион нафарга яқинлашмоқда, демак озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борган сари мураккаброқ вазифага айланмоқда. Бу эса илм-фан ва инновацияларни аграр тармоққа жорий этишни энди истак эмас, зарурат даражасига кўтармоқда. Шундай бўлса-да, мамлакат аграр тармоғига илм ва инновацияларни жорий этишга масъул бўлган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ўз масъулиятини ҳали теран англаб етмаяпти.” Таъкидланганидек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги илмий ютуқлар қанчалик муҳим бўлмасин, улар амалиётга татбиқ этилиб, далада қўлланилмагунча ўзининг ҳақиқий қийматини намоён эта олмайди. Йиғилишда белгиланган устувор йўналишлардан бири — институтлар қошидаги лабораториялар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш масаласи бўлди. Қайд этилишича, бугунги кунда кўплаб лабораториялар имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти. Шу боис уларни амалий илмий тадқиқотлар учун очиқ платформага айлантириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, олим ва тадқиқотчиларнинг хорижий грантлар билан ишлаши учун қулай шароит яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса маҳаллий илм-фанни халқаро тажриба ва молиявий ресурслар билан интеграция қилиш имконини беради. Йиғилишнинг энг муҳим жиҳатларидан бири вазирнинг илмий-тадқиқот институтлари раҳбарларига мурожаати бўлди. Иброҳим Абдураҳмонов шундай таъкидлади: “Ҳар бир институт раҳбари аввало ўзига-ўзи савол бериши керак — биз шу юрт, шу халқ учун нима қилдик? Айнан шу саволга ҳалол жавоб бериш, келгуси иш режаларини шу асосда қуриш лозим.” Йиғилиш якунлари бўйича белгиланган вазифаларни пухта амалга ошириш, йўл қўйилган камчиликларни кечиктирмасдан бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Йиғилиш якунида вазирликнинг Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш департаменти бошлиғи Жамолиддин Бабахановга жамоатчилик асосида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази директори вазифасини бажариш юклатилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.