Европа учун янгитдан кашф қилинаётган истиқболли ҳамкор

Хабарингиз бор, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Халқаро узум ва вино ташкилоти (ОИВ) йиғилишида иштирок этиш учун Италияда бўлиб турибди.
Табиийки, ҳар бир шу каби тадбир аграр маҳсулотларини дунё бозорларига тақдим этувчи мамлакатлар учун ҳамкор ҳамда шерик топиш учун қулай майдон саналади.
Ўзбекистон ҳам бундан истисно эмас. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилик қилаётган Ўзбекистон делегациясининг мазкур тадбирдан ниятлари бисёр.
Дастлабки мулоқот ҳам айнан Италия Қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобриджида билан бўлиб ўтгани ҳам бежиз эмас.
Мулоқот давомида, узумчилик йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан ҳамкорликда юртимизда узум ва виночиликни ривожлантириш, соҳа ходимлари малакасини ошириш, таълим йўналишидаги мустаҳкам ҳамкорлик, ўзбек виноларининг экспорт салоҳиятини ошириш каби бир қатор масалалар муҳокама марказида бўлди.
Мулоқотнинг узвий давоми сифатида вазир Иброҳим Абдураҳмонов Испания Қишлоқ хўжалиги вазири Луис Планас билан мулоқот олиб борди. Айтиш керак, бугунги кунга қадар Испания билан айнан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик алоқалари айтарли даражада бўлмаган.
Вазир Иброҳим Абдураҳмоновнинг йиғилиш давомида юртимизда айнан аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг айни соҳага қаратаётган катта эътибори ва хонадонбай ишлаш тизими ҳақидаги нутқи испанияликларнинг ҳам ўзбек бозори, ўзбек қишлоқ хўжалиги соҳаси ва сар хил меваларига бўлган қизиқишини орттиргани ҳам бежиз эмас.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм