Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Йил илмда қандай натижа билан якунланади?

Йил илмда қандай натижа билан якунланади?
⏩Бугун Миллий марказ жамоасининг иш куни янги ҳафтада бажариш лозим бўлган устувор вазифаларни режалаштириш ва берилган топшириқлар ижросини таҳлил қилиш билан бошланди. Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов масъуллар эътиборини дастлаб илмий-тажриба стансияларининг ер майдонларидан самарали фойдаланиш, етиштирилган маҳсулотни қонунчиликка мувофиқ ҳужжатларда кирим қилиш, омборларда сақлаш ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилишга қаратди. Бу борада йил сўнггида сўров қаттиқ бўлишини таъкидлади. – Чунки ҳар қарич ер давлат ва умумхалқ мулки саналади. Умумхалқ мулкидан самарали фойдаланиш ва натижадорликни таъминлашда давлат олдида нафақат илмий-тажриба стансиялари раҳбарлари, балки Миллий марказ масъуллари ҳам бирдек жавобгар, – дея қатъий таъкидлади Ш. Отажонов. Шунингдек, йиғилишда Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг илмий фаолияти, натижадорлиги ҳам муҳокамалар марказида бўлди. – Вақт югурик. Йил бошида олдимизга катта мақсадларни қўйгандик, илмий муассасалар раҳбарлари Миллий марказда ўзлари бажармоқчи бўлган илмий лойиҳалар юзасидан тақдимотлар қилишган эди. Бугун эса ғалвир сувдан кўтариладиган пайт етиб келди. Хўш, қайси илмий муассасамиз жамиятга наф келтирадиган қандай илмий ишланма яратди? Бу савол жамиятнинг ҳар бир аъзосини қизиқтиради. Шу боис, илмий муассасаларимиз раҳбарлари ушбу саволларга жавоб бериш учун тайёргарлик кўришлари керак. Келгуси ойдан Миллий марказда натижалар бўйича тақдимотлар ўтказилади, – деди Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда яна бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Илмий-тадқиқот институтларидаги муаммоларни тизимли ҳал қилиш, бу борада Миллий марказ масъуллари ўз вазифаларига масъулият билан ёндошиши лозимлиги қайд этилди. Яна бир гап. Эндиликда илмий муассасаларнинг хорижда тажриба орттириб келган илмий ходимлари ва докторантлари Миллий марказда ўрганган блим ва кўникмалари юзасидан тақдимотлар ўтказишади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.