ЁШ ОЛИМ "СКИЕНКЕ АНД ИННОВАТИОН АWАРДС" ТАНЛОВИ ФИНАЛИСТИ БЎЛДИ

2024-йил 21-декабр куни пойтахтимиздаги Туркистон санъат саройида йилнинг энг тантанали илм-фан байрами "Скиенке анд инноватион аwардс" бўлиб ўтади! Мазкур тадбирда йилнинг энг яхшилари аниқланади ва рағбатлантирилади.
Тақдирлаш турли номинацияларда бўлиб ўтади. "Йилнинг энг яхши ёш олими" номинацияси финалистлигига Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Авлиякулов Мирзаолим Авазович ҳам танлаб олинган.
Миллий марказ раҳбарияти ёш олимга танловда энг юқори натижани эгаллаши ва муносиб рағбатлантирилишида омад тилайди!
Тадбир ташкилотчилари:
"Скиенке анд инноватион" халқаро илмий журнали
УзрепортТВ телеканали
Тадбирда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:
1. "Йил олими" (1 нафар, 5 000 АҚШ доллори пул мукофоти);
2. Йилнинг энг яхши ёш олими (1 нафар, 5 000 АҚШ доллори пул мукофоти);
3. Йилнинг энг яхши Олий таълим муассасаси (1 та);
4. Йилнинг энг яхши илмий тадқиқот институти (1 та).
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе