Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Ёш олима қулупнайнинг серҳосил навини кашф қилмоқчи

Ёш олима қулупнайнинг серҳосил навини кашф қилмоқчи

Шалола Ҳасанова — ёш олима. У ҳозирда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг И босқич таянч докто­ранти.

Қулупнай — юртимизда энг кўп етиштириладиган ва бозорда талаби юқори бўлган резавор экинлардан бири. Бироқ сифатли ва ҳосилдор навлар етишмаслиги деҳқонлар учун катта муаммо бўлиб қолмоқда.

Шалола Ҳасанованинг тадқиқоти айнан шу муаммони бартараф этишга қаратилган.
У қулупнайнинг янги, тезпишар, стрессга чидамли, сифати юқори дурагайларини яратиш устида ишламоқда. Қулупнай дурагайларини уруғдан етиштириш мураккаб жараён бўлса-да, ёш олима молекуляр генетика ёндашувлари орқали бу йўлдаги тўсиқларни енгиб ўтмоқда.

Ҳозиргача оқ, зарғалдоқ ва қизил рангга эга янги дурагайлар олинди. Тадқиқотлар давом этмоқда.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.