Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Ёш олимлар билан очиқ мулоқот

Ёш олимлар билан очиқ мулоқот

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказидаҚишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Мизроб Бўронов ҳамда Марказ тизимидаги илмий муассасаларда фаолият олиб бораётган ёш олимлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, юртнинг муносиб ворисларига айланиши масалалари муҳокама марказида бўлди.

Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Мизроб Бўронов таъкидлаганидек, давлат сиёсатида ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор йўналиш ҳисобланади.

— Давлатимиз раҳбари ёшларимизни руҳан, маънан ва жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш энг муҳим вазифалардан бири эканини доим таъкидлайдилар, бежиз эмас. Боиси юртни ҳимоя қилиш, тараққий эттириш ва соғлом авлодни шакллантириш орқали келажагимизни таъминлай оламиз. Шу боис, сиз — ёш олимлар зиммасидаги масъулият ҳам улкан,

— деди вазир маслаҳатчиси.

Учрашувда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёш олимларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Мизроб Бўронов ёш тадқиқотчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.