Ёш олимлар ва бизнес ўртасида мулоқот платформаси ишга тушмоқда!

Тадбиркорлар ва олимлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан 15-июл куни соат 10:30 да Wйндҳам Ташкент меҳмонхонасида илк учрашув бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувда ёш олимлар ва тадбиркорлар иштирокида инновацион ғоялар, илмий ишланмаларни тижорийлаштириш, инвестисия жалб қилиш ва амалий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинади.
Тадбир доирасида таклиф этиладиган энг яхши илмий-амалий ғоя ва ташаббуслар саралаб олиниб, тадбиркорлар билан ҳамкорликда амалиётга жорий этилади.
Хориждаги ватандош олимлар учун Зоом платформаси орқали қўшилиш имкони яратилади (ҳавола алоҳида тақдим этилади).
Тадбирда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар ва олимлар қуйидаги рақам орқали рўйхатдан ўтишлари лозим:
+998 88 600 23 78
Бизни кузатинг
Wеб-сите | Инстаграм | Факебоок | ЁуТубе