Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Докторантлар куни

Ёш олимларнинг илмий ишлари таҳлил қилинди

Ёш олимларнинг илмий ишлари таҳлил қилинди

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида илмий изланувчилар учун “Докторантлар куни” доирасида навбатдаги семинар ташкил этилди.

Семинарда илмий-тадқиқот муассасаларида таҳсил олаётган докторантлар иштирок этиб, ўз илмий ишлари, олиб бораётган изланишлари ва келгусидаги режаларига оид атрофлича маълумот беришди.

Дастлаб Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти докторанти Абдулла Рахимов ўзининг “Сарсабил етиштириш технологиясини илмий асослаш” мавзусида олиб бораётган илмий изланишлари давомида қўлга киритаётган натижалар асосида экпертлар олдида тақдимот қилди. У ўз чиқишида сарсабил ўсимлигини маҳаллий тупроқ-иқлимга шароитига мослаштириш ва озиқ овқат маҳсулоти сифатидаги аҳамияти хусусида тўхталди.

Шундан сўнг, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти докторанти Ҳурматой Жўраева “Шолидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда ресурстежамкор агротехнология элементларини ишлаб чиқиш” мавзусида ўз тадқиқотлари натижаларини тақдим этди. Тадқиқотнинг асосий вазифалари эса шоли кўчатларини сифатли етиштириш учун мақбул агротехнологик шароитларни белгилаш, турли экиш муддатларининг ўсиш, ривожланиш ва фотосинтетик фаолликка таъсирини ўрганиш, дон ҳосилдорлиги ва сифати кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш ҳамда икки маротаба ҳосил олиш имконини берувчи ресурс тежамкор технология элементларини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Семинарнинг муҳокама қисмида иштирокчилар тақдимотчилардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Экспертлар эса тақдимотларда келтирилган факт ва натижаларни таҳлил қилган ҳолда эришилган натижаларни эътироф этиб, йўл қўйилган камчиликларини тузатиш, тадқиқотнинг пухталигини таъминлаш мақсадида тавсиялар беришди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.