Шоличилик илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Муродулло Амиров “Истиқболли мош навларининг ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларига азот ўзлаштирувчи бактерияларнинг таъсири” мавзусида илмий изланишлари натижаларини тақдим этди. Унинг таъкидлашича, мош дунё бўйича озиқ-овқат сифатида муҳим дуккакли экинлардан бири ҳисобланади. Айниқса, илдиздаги туганак бактериялар орқали тупроқни табиий азот билан бойитиши, қурғоқчиликка чидамлилиги ва юқори озуқавий қиймати билан аҳамиятли.
– Тадқиқотимиз шуни кўрсатдики, мош уруғини турли Брадйрҳизобиум штаммлари ва “Беланессия” биопрепарати билан инокуляция қилиш натижасида ҳосилдорлик назорат гуруҳига нисбатан 20% дан ортиқ ошди. Масалан, мошнинг “Барқарор” нави учун “Беланессия” билан ишлов берилганда гектарига 28,6 сентнер ҳосил олинган бўлиб, бу назоратга нисбатан 19,1% юқори кўрсаткичдир. “Дурдона” навида эса Брадйрҳизобиум-2 штамми энг самарали бўлиб, ҳосилдорлик 24,4 сентнерни ташкил этди. Шунингдек, бактериялар билан ишлов берилган уруғлардан ўсган ўсимликлар тезроқ ўсиб, гуллаши ва пишиğи назоратдан 2–5 кун олдинлиги кузатилди, – деди тақдимотчи.
Шундан сўнг Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти докторанти Отабек Амировга сўз навбати берилди. У Зоом платформаси орқали “Лалмикор майдонларда юмшоқ буғдойнинг биологик баҳорги, ултраертпишар ва юқори ҳосилдор бошланғич манбаларини яратиш” мавзусида олиб бораётган тадқиқотлари ҳақида маълумот берди.
Унинг фикрича, иқлим ўзгариши ва лалмиерларда мавжуд буғдой навларининг ноқулай омилларга чидамсизлиги озиқ-овқат хавфсизлиги учун жиддий таҳдиддир. Шу боис у серҳосил ва эртапишар янги навларни яратиш устида иш олиб бормоқда. Отабек Амировнинг натижаларига кўра, турли маҳаллий ва халқаро коллекциядан олинган намуна ва тизмалар асосида ўтказилган кузатувларда айрим навлар андоза “Тезпишар” навига нисбатан дон сифати ва ҳосилдорлик бўйича юқори кўрсаткичлар қайд этди. Масалан, СП2-150, СП2-153, ФАWWОН-18 каби навлар ҳосилдорлиги билан ажралиб турди. Шунингдек, айрим навлар (СП2-138, СП2-148, СП1-Т11) бошоқ узунлиги жиҳатидан юқори натижаларни намоён этган.
Давра суҳбатининг муҳокама қисми қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Устозлар томонидан докторантларнинг тақдимотлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.




