Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Докторантлар куни

ЁШ ТАДҚИҚОТЧИЛАР ИЛМДАГИ ИЛК НАТИЖАЛАРИНИ ТАҚДИМОТ ҚИЛДИ

ЁШ ТАДҚИҚОТЧИЛАР ИЛМДАГИ ИЛК НАТИЖАЛАРИНИ ТАҚДИМОТ ҚИЛДИ
Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялар илмий -тадқиқот институтининг 1-босқич таянч докторанти Жамолиддин Жабборов "Ғўзанинг юқори тола чиқими ва сифатига эга ҳамда биотик омилларга бардошли бирламчи ашёлар яратиш" мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. Бу ҳақида у бугун Миллий марказда бўлиб ўтган "Докторантлар куни" семинарида маълум қилди. Экспертларга тадқиқотдан кўзланган мақсадни қуйидагича баён қилди: "Вилт билан табиий зарарлантирилган муҳитда ғўзанинг маҳаллий нав ва тизмаларини топкросс усулида чатиштириш асосида юқори тола чиқими ва сифатига эга бўлган, биотик омилларга (ўргимчаккана, шира, трипс) бардошли бирламчи селексион ашёларини меъёрига етказиш ҳамда танланган селексион тизмаларни конкурс нав синовига топширишдан иборат" дея таъкидлади. Тадқиқот обекти сифатида ғўзанинг янги "СП-2531", "СП-2532" навлари ҳамда "К-2712" ва "БМЛ-408" тизмалари ҳамда оталик сифатида "С-8290", "Омад" ғўза навлари ва "МТЧ-2736" тизмалари танлаб олинган. Экспертлар тақдимот билан танишганч, тадқиқотнинг аҳамиятини юқори баҳолашди. Бироқ яхши натижага эришиш учун илмий изланишларда изчилликка риоя этиш ва устозлар фикрларини инобатга олиб тадқиқотни пишиқ ўтказишни таъкидладилар.
Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.