Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ёш тадқиқотчилар селексия соҳасидаги илмий натижаларини тақдим этдилар

Ёш тадқиқотчилар селексия соҳасидаги илмий натижаларини тақдим этдилар
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Докторантлар куни” доирасида илмий семинар ташкил этилди. Тадбирда қатор илмий-тадқиқот муассасаларида таҳсил олаётган докторантлар ўз илмий изланиш натижаларини тақдим этдилар. Семинар қишлоқ хўжалиги селексияси йўналишида амалга оширилаётган илмий ишлар, жумладан иқлим ўзгаришига мос, бардошли ва юқори маҳсулдор навлар яратиш бўйича изланишларни муҳокама қилиш майдонига айланди. Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари институти докторанти Элмира Матёқубова Госсйпиум барбаденсе Л. турига мансуб биотиплардаги морфобиологик белгилар полиморфизми бўйича олиб борган тадқиқоти натижалари билан иштирок этди. У жаҳон коллексиясига кирувчи навлар ва улар асосида яратилган тизимлардаги бош поя баландлиги, кўсаклар сони, тола чиқими каби кўрсаткичларини ўрганган. Унинг таъкидлашича, ОТП-23, ОСТ-7 ва ТТБ-2 тизимлари тезпишарлиги ва юқори маҳсулдорлиги билан ажралиб туради. Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти докторанти Маҳлиё Жуманова эса фасол экинлари бўйича амалга оширган тадқиқотлари билан қатнашди. У иссиқлик ва қургоқчиликка бардошли, оқсил миқдори юқори ва катта донли фасол бошланғич тизимларини яратиш мақсадида 15 та комбинацияда дурагайлаш ишларини олиб борган ва 9 та истиқболли тизимни саралаган. Семинарнинг муҳокама қисми баҳс-мунозараларга бой бўлди. Тақдимотда иштирок этган экспертлар илмий ишлардаги ютуқларни эътироф этиш билан бирга йўл қўйилган нуқсонларни ҳам чуқур таҳлил қилдилар. Хусусан, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи Ғафуржон Парпиев Маҳлиё Жуманованинг тадқиқоти юзасидан сўзга чиқиб, мавзуда тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларига аниқлик киритиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, фасол экини бўйича биотик ва абиотик омиллар ўртасидаги боғлиқлик етарлича илмий асосланмаганини қайд этди. Тадбир иштирокчилари фикрича, бундай семинар ва муҳокамалар ёш тадқиқотчилар учун амалий тажриба, тўғри йўналиш ва илмий ёндашувни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этад. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.