Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Ёш тадқиқотчиларнинг илмий изланишлари муҳокамалар марказида

Ёш тадқиқотчиларнинг илмий изланишлари муҳокамалар марказида

Анъанага кўра, бугун ҳафтанинг сешанба куни Миллий марказда “Докторантлар куни” доирасида ёш тадқиқотчилар учун семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ва Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти докторантлари ўз илмий изланишлари, тадқиқот йўналишлари ва дастлабки натижаларини тақдим этдилар.

Семинарнинг очилишида Миллий марказ директори ўринбосари Соҳибжон Исломов кириш сўзи билан иштирок этди. У ўз нутқида ёш тадқиқотчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар, илмий муҳитни мустаҳкамлаш ва таҳлилга асосланган ёндашувларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

Тақдимотлар доирасида қатор долзарб мавзулар кўтарилди. Хусусан, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти 1-босқич докторанти (ДСк) Тоҳир Маҳмудов “Ўзбекистон агро-иқлим шароитида буғдой ўсимликларини касаллантирувчи вирусларнинг молекуляр-генетик идентификацияси” мавзусидаги тадқиқоти билан иштирок этди. Ушбу тадқиқот Ўзбекистондаги дон етиштириш соҳасида вирусли касалликларга қарши илмий ечимлар яратишга йўналтирилган бўлиб, вирусларнинг тарқалиши ва иқтисодий зарари ФАО маълумотлари асосида таҳлил қилинди.

Шунингдек, Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти 2-босқич таянч докторанти (ПҳД) Амирова Муҳайё Собир қизи “Лалмикор майдонлар учун қаттиқ буғдойнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари юқори бўлган, ётиб қолишга чидамли навини яратиш” мавзусидаги иши билан иштирок этди. Унинг тадқиқоти лалмикор ерларида етиштириладиган буғдой ҳосилдорлигини ошириш, иқлимга мос ва барқарор навлар яратишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.